Линклар

Туркияда зилзила қурбонлари сони ошиб бормоқда


Қутқарилган 14 кунлик чақалоқ.

Қутқарилган 14 кунлик чақалоқ.


Туркия жанубида якшанба куни содир бўлган зилзила оқибатида ўлганлар сони 25 октябр куни 370 га етди.

Бу ҳақда Туркия Бош вазири ўринбосари мамлакат парламенти депутатларига маълумот берди.

Анқара расмийларининг билдиришича¸ Ван вилоятида рўй берган 7¸2 баллик зилзила оқибатида 1300 одам жароҳат олган¸ 2260 бино буткул қулаган.

Қутқарувчилар вайроналар остида тирик қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Тириклар қолганига умид пасайиб бораëтган бир пайтда¸ бугун вайроналар тагидан икки ҳафталик чақалоқ ва унинг онаси шикастсиз қутқариб олинди.

- 48 соат вайроналар тагида қолганига қарамай¸ уларнинг иккаласи ҳам соғ-сайдин чиқди¸ дейди гўдакнинг яқинларидан бири.

Уйсиз қолган минглаб ванликлар ҳаво ҳарорати 0дан пастга тушаëтган кечаларни чодир ва машиналарда ўтказмоқда.

Душанба куни фожиа жойига борган Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон¸ Туркия зилзила оқибатларини халқаро ëрдамсиз ўзи бартараф этишга қодирлиги ҳақида баëнот берди.
XS
SM
MD
LG