Линклар

logo-print
“Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси сўрови билан 2011-2012 йилнинг кузги-қишки мавсумида марказлашган газ таъминоти тармоғидан узиладиган корхона ва муассасалар рўйхатини ҳозирлади. Мазкур рўйхатга кўра¸ вилоятдаги 500 муассаса¸ улар орасида нон заводлари ҳам бор¸ қишки мавсумда иссиқликсиз қолади”¸ деб хабар тарқатди Узметроном Интернет газетаси.

Ҳукумат буйруғига мувофиқ¸ қишда газсиз қоладиган корхона ва муассаса раҳбарларига иситишнинг кўмир¸ ўтин ва тезак каби муқобил манбаларидан фойдаланиш тавсия этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг бундай топшириғи асосида ҳозирда Ўзбекистондаги барча вилоят ва шаҳарларида газсиз қолдириладиган корхоналар рўйхати тузилмоқда¸ аҳолига ҳам қишдан табиий газсиз омон чиқиш ғамини еб қўйиш тавсия этилмоқда.

Бу жараëн оқибатида¸ Тошкентдаги нашрнинг ëзишича¸ нон маҳсулотлари нархи оша бошлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг қишки мавсумда минглаб корхоналарни газ таъминотидан узиш қарори ортидаги сабабни шарҳлаган Узметроном нашри¸ Ўзбекистонда ички эҳтиëжни тўлиқ қоплашга етарли газ қолмаганини таъкидламоқда.

Нашрга кўра¸ қоғозда мамлакат ички истеъмоли учун ажратилган табиий газ¸ аллақачон ўзлаштирилиб¸сотилиб¸ пуллари ейилиб кетган¸ аммо бундай талон-тарож учун масъул расмийлар буни турли баҳоналар билан бекитишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG