Линклар


Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчиларнинг умумий сони 7,9 миллионга етди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг тўққиз ойлик якунларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.

Агентлик маълумотига кўра, мамлакатдаги 3,57 миллион киши Интернет кафелар ва шахсий компьютерлари орқали Интернетга киради. Мобил телефонлари орқали Интернетдан фойдаланувчилар сони 4,327 миллионни ташкил қилади.

Агентлик ҳисоб-китобига кўра, ҳар 1000 кишидан 277 нафари жаҳон тармоғидан фойдаланиш имконига эга.

Агар Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотига ишонилса, ҳар тўрт ўзбекистонлик Интернетдан фойдаланаяпти.

Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони йилдан-йилга ошаётганига қарамай мамлакат аҳолиси ҳамон мустақил манбалардан ахборот олиш имконидан маҳрумлигича қолмоқда.

Мамлакатда ҳукумат хуш кўрмайдиган мухолифат ва мустақил вeб-нашрлар, айрим хориж сайтлари тўсиб қўйилган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонни доимий равишда Интернет душманлари рўйхатига киритиб келади.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ўз ҳисоботида Ўзбекистонда интернет сайтлари айнан Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қошидаги Мониторинг маркази ёрдамида бўғилишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG