Линклар

logo-print


АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ сиёсий босимлар боис истеъфога кетмоқчи экани ҳақида АҚШ элчисига маълум қилган.

Солиҳ Санаада яралангач, Саудия Арабистонида даволаниб келганидан буён илк бор АҚШ элчиси билан учрашди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуландга кўра, АҚШ элчиси билан учрашуви пайти Солиҳ Форс кўрфази мамлакатлари кенгашининг Яман бўҳронини ҳал қилиш режаси бўйича таклифини имзолашга тайёр эканини айтган.

Шу пайтгача Солиҳ ушбу ҳужжатни имзолашдан расман уч марта воз кечган эди.

Форс кўрфази мамлакатлари кенгаши томонидан ишлаб чиқилган режага биноан Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятни топшириши тўғрисидаги келишувни имзолаганидан сўнг, шахсий хавфсизлиги кафолатланиши эвазига 30 кун ичида ҳокимиятни топшириши керак.

Яманда январ ойидан буён президент Солиҳнинг истеъфога чиқиши талаби билан ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ўтказилаяпти.

Солиҳ аввал ҳам бир неча бор ҳокимиятни топширишга тайёр эканлиги, бироқ давлат тўнтариши орқали эмас, сайлов йўли билан топширажагини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG