Линклар

logo-print

Ўзбек футболчилари FIFA рейтингида 6 поғона юқорилади


Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси.


FIFA ташкилоти эълон қилган футбол бўйича миллий терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан 6 поғона юқорилаб, 73-ўринга кўтарилди.

Ўзбек футболчилари Футбол бўйича 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон биринчилигининг 3-давра саралаш ўйини доирасида жорий ойда Шимолий Корея жамоасини 0:1 ҳисобида мағлуб қилди.

Жорий йилнинг 2 сентябрдан 2012 йилнинг 29 февралига қадар давом этадиган беллашувлар натижасида иккита энг сара жамоа кейинги босқичга чиқади.

11 ноябр куни Ўзбекистон-Шимолий Корея; 15 ноябр куни Ўзбекистон-Тожикистон; 29 феврал куни Япония-Ўзбекистон ўйинлари ўтказади.
XS
SM
MD
LG