Линклар

logo-print

25 октябр куни Туркиянинг Ван вилоятидаги қамоқхоналардан бирида зилзиладан сўнг маҳкумлар исён кўтарди.

Сешанба куни бир неча марта ер силкиниши қайд этилгач, маҳкумлар орасида ваҳима кучаяди.

Хабарларга кўра, маҳкумлар билан камоқхона қўриқчилари ўртасида тўқнашув келиб чиққан ва маҳкумлар қамоқхонага ўт қўйганлар.

Ҳозирда маҳкумлар вақтинчалик бошқа қамоқхонага ўтказилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия шарқида якшанба куни содир этилган кучли зилзила қурбонлари сони 459 кишига етди.

Ван вилоятида рўй берган 7¸2 баллик зилзила оқибатида 1300 одам жароҳат олган¸ 2260 бино қулаб тушган.

Айни пайтда вайроналар остида жуда кўплаб одам бўлиб, қутқарувчиларга кўра, вақт ўтган сайин уларни қутқариш имкони камайиб бормоқда.

CNN телеканали Эржиш шаҳрида қутқарувчилар вайроналар остидан икки ҳафталик гўдак, унинг онаси ва бувисини қутқаришга муваффақ бўлгани ҳақидаги тасвирларни намойиш қилди.
XS
SM
MD
LG