Линклар

Ислом Каримов Аргентина президентини қутлади


 Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнер.

Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнер.


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Кристина Фернандес де Киршнерни Аргентина президентлигига қайта сайлангани муносабати билан қутлади.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати маълумотига кўра, табрик мактубида президент Каримов Кришнернинг "мазкур маъсулиятли лавозимдаги фаолияти Ўзбекистон-Аргентина алоқаларини янада мустаҳкамланиши ва ривожланиши йўлида хизмат қилишига ишонч билдирган".

23 октябр куни Аргентинада ўтказилган президентлик сайловларида Киршнер хоним 53 фоиз овоз билан ғолиб чиқиб, иккинчи муддатга мамлакат бошқарувида қолди.

Бу 1983 йили Аргентинада демократия қарор топиб, эркин сайловлар ўтказила бошлаганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланмоқда.

58 ёшли Кристина Киршнер президентлиги даврида Аргентина иқтисодида ўсиш кузатилгани қайд этилади.

Шунингдек, Киршнер хоним кам таъминланганларни қўллаши билан машҳурдир.
XS
SM
MD
LG