Линклар


АҚШ президенти Барак Обамага кўра, Ливия собиқ ҳукмдори Муаммар Қаддафий мамлакатда демократия ўрнатиш борасида ўз имкониятини қўлдан бой берди ва ўзининг ўлими билан дунёдаги барча диктаторларга огоҳлантирув муждаси йўллади.

- Бу одам 40 йил давомида ўз мамлакатига жабр кўрсатиб келди, терроризмни қўллаб-қувватлади, у "Араб баҳори" пайти мамлакатни тинч йўл билан демократияга ўтказиш имконига эга бўлди. Биз унга кенг имконият бердик, бироқ у бундан фойдаланишни хоҳламади. Сиз ҳеч қачон бирор кимса у каби интиҳо топишини истамаслигингиз аниқ. Бироқ, менимча, бу бутун дунёдаги диктаторларга одамлар эркин бўлиши кераклиги ҳақидаги улкан бир мужда йўллаяпти, деди Барак Обама.

20 октябр куни исëнчилар томонидан шавқатсизларча ўлдирилган Ливиянинг 42 йиллик диктатори Муаммар Қаддафий 25 октябр куни саҳродаги махфий жойга кўмилди.

Айни пайтда Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом озодликда қолмоқда.

Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши маълумотига кўра, Сайфул Ислом Нигер ва Жазоир яқинидаги саҳрода яшириниб юрибди.

НАТО Ливиядаги миссиясини 31 октябр куни якунлаши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG