Линклар

logo-print

АҚШ Конгресси Намояндалар палатаси раиси Жон Бейнер Россия ҳукумати "Грузия ҳудудларининг яхлитлигини ҳурмат қилмас экан" Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш уринишларини тўсиш ниятида эканини билдирди.

- Обама маъмурияти боши берк кўчага кириб қолган бу вазиятни Грузия ҳудудининг яхлитлиги принципларига амал қилган ҳолда ҳал қилиши зарур.Ўша пайтда, фақат ўшандагина Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик масаласи аҳамиятга молик бўлади, деди Жон Бейнер.

Россия аъзолиги йўлидаги тўсиқни олиб ташлаш учун Грузия¸ Москвадан ўз сепаратчи ҳудудлари Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат деб тан олишдан воз кечишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG