Линклар

“Реал Мадрид”нинг Тошкент бўлими “Бунёдкор” ҳамкорлигида очилади



"Real Madrid Foundation" ("Реал Мадрид" академияси)нинг Тошкент бўлими Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган “Бунёдкор” футбол клуби билан ҳамкорликда ташкил қилинади.

Бу ҳақда “Бунёдкор” клубининг расмий сайти орқали маълум қилинди.

24 октябр куни “Real Madrid Foundation" асосчиси Карлос Эскудеро де Бурон “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюриб, академиянинг Тошкент бўлими айнан “Бунёдкор” футбол клуби билан ҳамкорликда ташкил қилинишини айтиб, “бу ҳамкорлик доирасида жаҳон футболининг янги-янги юлдузлари яратилиши” ҳақида гапирган.

“Бунёдкор” сайти маълумотига кўра, "Real Madrid Foundation" академияси делегациясининг Тошкентга ташрифи Гулнора Каримовага тегишли Фонд Форум томонидан ташкиллаштирилган.

Академиянинг Тошкент бўлимига 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган 100 нафар бола қабул қилинади.

Буронга кўра, ҳозирча ўқишнинг бепул ёки пуллик бўлиши ҳақида бир тўхтамга келинмаган.

Айни пайтда "Реал Мадрид"нинг бутун жаҳон бўйлаб 55та давлатда ташкил қилинган 167та академиясида 30 минг бола таҳсил олмоқда.
XS
SM
MD
LG