Линклар

logo-print

Шу пайтга номи эшитилмаган исломий гуруҳ Қозоғистон ҳукуматига ултиматум қўйди. Ўзини Жунд ал-Халифа деб номлаган гуруҳ¸ агар ҳукумат давлат идораларида намоз ўқишни тақиқлаш қарорини бекор этмаса¸ бутун мамлакат бўйлаб зўравонликлар юзага чиқишидан огоҳлантирди.

Маркази АҚШда жойлашган SITE разведка гуруҳининг билдиришича¸ мазкур гуруҳ 21 октябр куни арабча субтитр ëзилган видеолавҳа эълон қилган.

Ҳозирча бу видеомурожаатнинг ҳақиқий эканини мустақил манбалар томонидан тасдиқлашнинг имкони йўқ. Видеолавҳада бетига ниқоб кийиб¸ қўлларига автомат ва гранаталар билан қуролланган тўрт шахс Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб¸ янги қонунни бекор қилишни сўрайди.

Яқинда давлат идораларида намоз ўқишни тақиқловчи қонунга қўл қўйган Нурсултон Назарбоев¸ шундай қилиш мамлакатда диний толерантликни кучайтиришини даъво қилди.

Мазкур қонунни танқид қилган Қозоғистон муфтийси Абдусаттор Дербисали унинг мусулмонларни ғазаблантириб¸ экстремистик кайфиятни кучайтиришидан огоҳлантирган эди.
Мустақил инсон ҳақлари гуруҳлари¸ қолаверса ЕХҲТ ҳам бу қонуннинг диний эътиқод эркинлигига хилоф эканини танқид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG