Линклар

15 ноябрдан Украина Вазирлар Kабинетининг “Ўзбекистон Республикасидан енгил автомобиллар импортини лицензиялаштириш ва квота ўрнатиш тўғрисида”ги N1073 сонли қарори кучга киради.

Унга кўра¸ 2015 йилга қадар Украинага йилига уч донадан ошиқ бўлмаган сонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобил олиб кирилиши мумкин.

Қарорда таъкидланишича¸ “Ташқи иқтисодий фаолият ҳақида”ги Украина қонунининг 29-бандига кўра қабул қилинган мазкур чеклов¸ Ўзбекистон ҳукуматининг Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан таҳқирловчи муносабатига жавоб сифатида қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG