Линклар

logo-print

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот хизматига кўра¸ “Дўстлик” ўтказиш пунктини очиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари раҳбарлари Руслан Мирзаев ва Зокир Тиленовнинг бугун Андижонда якунланган учрашувида ўқиб эшиттирилган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига кўра¸ 26 октябр куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Дўстлик” халқаро автомобил ўтказиш пунктининг очилиши кутилаëтган эди.

“Қирғизистон ҳукумати илтимосига мувофиқ¸ ўзбек томони 2011 йилнинг 26 октябридан бошлаб икки давлат чегарасининг Андижон вилояти сарҳадида жойлашган “Дўстлик-автодорожный" пунктини очиш масаласини кўриб чиқмоқда", дейилади Ўзбекистон Чегара қўмитаси матбуот хизмати аввалроқ тарқатган баëнотда.

Ўш марказидан бир неча километр масофада жойлашган “Дўстлик” пункти 2010 йил июн ойида Қирғизистон жанубида рўй берган миллий низодан сўнг ëпиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG