Линклар

Россия Федерал миграция хизматининг Олтой ўлкаси бўйича бошқармасининг билдиришича¸ бу ўлкада миграция қонун-қоидаларини энг кўп Ўзбекистон фуқаролари бузмоқда.

2011 йилнинг 9 ойи бўйича қайд қилинган қонунбузарликлар юзасидан ўз ҳисоботини эълон қилган бошқармага кўра¸ миграция режими билан боғлиқ 70 фоиз қонунбузарлик айнан Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилган.

Бу ўринда иккинчи ва учинчилик Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига тегишли¸ дейилади Олтой ўлкаси Миграция бошқармаси тарқатган ахборотда.

Асосан жарима солиш билан якун топадиган бундай қонунбузарликлар натижасида¸ муҳожирларга 47¸5 миллион рубл жарима солинган ва шундан 37 миллиони йиғиб олинган.
XS
SM
MD
LG