Линклар

Владивостокдаги Русский оролида яна гастарбайтерларнинг оммавий муштлашуви юзага чиқди¸ деб ëзди Россия ахборот агентликлари 26 октябр куни.

Айтилишича¸ Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари ўртасида чиққан бу галги можаро оқибатида 20 яшар йигит жароҳат олган ва шаҳар касалхонасига ëтқизилган.

Ҳозирча "Прагма" ва "Интерстрой" ширкатлари хизматчилари ўртасида миллий асосда юзага чиққани айтилаëтган бу можарога нима сабаб бўлганига оид аниқ маълумот йўқ¸ воқеа юзасидан суриштирув бошлангани айтилмоқда.

Бу Русский оролидаги йирик қурилиш объектларида ишлаëтган марказий осиëлик минглаб муҳожир орасидаги биринчи можаро эмас.

Сентябр ойида овқат устида юзага чиққан муштлашувда Қирғизистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари бир-бири билан муштлашган эди.

Июл ойида ҳам айнан емакхонада ўзбек ва тожик муҳожирлари ўртасида можаро чиққани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG