Линклар

Татаристон пойтахтида қурилаëтган кўп қаватлик турар-жой биноларидан бирида ўзбекистонлик ëш гастарбайтер жасади топилди¸ деб хабар қилди республика Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Айтилишича¸ 25 октябр тунги соат 10 да Қозондаги Чистопольская ва Амирхон кўчалари кесишган жойда қурилаëтган саккиз қаватлик уй қоровули шахтанинг бешинчи қаватидан ўзбек йигитининг жонсиз жасадини топган ва бу ҳақда полицияга хабар қилган.

Тергов тахминича¸ 21 яшар мардикор йигит тепадан тушиб нобуд бўлган.

Воқеа юзасидан суриштирув бошланган ва жиноий иш очиш-очмаслик ҳақида дастлабки текширув унинг хулосасига асосан қарор қабул қилинади¸ дейилади Татаристон Тергов қўмитаси ахборотномасида.
XS
SM
MD
LG