Линклар

logo-print
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 26 октябр куни хабар қилишича¸ Ўш вилояти Қорасув тумани Суратош қишлоғида яшовчи Сайитислом Қўчқоров қорнидан ўқ еган ва Ўш шаҳар касалхонасига олиб келинган. Бундан аввал айрим агентликларнинг унинг ўлгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг махсус қўриқчилик бўлими хизматчиси экани айтилаëтган Қўчқоров¸ касалхонада зудлик билан операция қилинган.

Айтилишича¸ ҳозирда мазкур воқеа юзасидан ҳар икки давлат тегишли идоралари тергов ўтказмоқда.

22 октябрдан 23 га ўтар кечаси Қўчқоров¸ уйига қайтмаган чорвасини излаб далага чиққан ва шу пайтда Ўзбекистон чегарачиларини уни нишонга олган.
Ҳозирда ўқ еган суратошликнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG