Линклар

НАТО раҳбарияти Ливиядаги ҳарбий амалиëтларни тугатишга оид расмий қарор чиқаришни жорий ой охирига қолдирди.

20 октябр куни Муаммар Қаддaфий ўлдирилгани муносабати билан НАТО бошқарув кенгаши Ливияда саккиз ойдан бери бораëтган амалиëтларни 31 октябр куни тугатиш ҳақида дастлабки қарор қабул қилди.

Бугун ана шу қарорнинг НАТОга аъзо 28 давлат элчилари томонидан маъқулланиши кутилаëтган эди.

Аммо бундай расмий қарорни қабул қилиш¸ НАТО элчиларининг БМТ ва Ливия Ўтиш даври миллий кенгаши вакиллари билан жума куни Брюсселда ўтказиладиган йиғинидан кейинга қолдирилган.

БМТ мандатига мувофиқ¸ 31 мартдан бери НАТО Ливиядаги ҳукумат объектларига ҳужум қилиб келаëтган эди.
XS
SM
MD
LG