Линклар

logo-print

Уйдаги гап кўчага чиқсин

  • Абдулла Искандар

Бокиралик, ўзбек миллий ғурури, маънавий қадриятларидан фалсафий баҳс қилаётганлар орасида бундай "ўзбекона" базми-жамшидларни хуш кўрадиганлар топилса ажабмас.

Бокиралик, ўзбек миллий ғурури, маънавий қадриятларидан фалсафий баҳс қилаётганлар орасида бундай "ўзбекона" базми-жамшидларни хуш кўрадиганлар топилса ажабмас.

Эркин матбуот тажрибаси заиф бўлган ва турли фикрлиликка тоқатсиз мамлакатларда уйдаги гапни кўчага чиқармаслик фалсафаси бор. Қўл синса енг ичида, пичоқ синса қин ичида деган бу фалсафа бухоролик тингловчимиз назарида миллат учун зарарли бир омилдир.


Хайруллани ҳимоя қила олмаган шайхдан нимани ҳам кутар эдик


Андижоннинг Шаҳрихон туманидан қўнғироқ қилган Баҳодир ака бундан бир ҳафта олдин бошлаб қўйганимиз мавзу, яъни “Шайx ҳазратлари, Умида Аҳмедова ҳамда бокиралик юки” ҳақидаги Қурултойга фикр билдирди.

- Мен Шаҳрихон туманидан Абдулҳамидов Баҳодирман. Кеча Қурултой ҳақида Кореядан телефон қилдида биттаси. Сарвар Усмон билан гаплашди. Ўшанда Сарвар Усмон уни қандайдир тўхтатиб қўйгиси келдида. Қодирийлар, Чўлпонлар деган нарсани келтириб юбордида. Менинг ҳайрон қолган жойимки, у нарса энди масалан кинони албатта кўриш керак эмаску. Кинони кўрмаган бўлсангиз, гапирманг деган нарсани қилди. Қурултой эшиттиришидаги барча фикрлардан келиб чиқиб гапираëтган пайтда, энди маза қилиб гапираман деган жойида кесиб қўйдида. Мен шуни гапирмоқчиманки, ҳақиқатан Умида Аҳмедова масалан Қурултой эшиттиришидан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак, жуда ҳам нотўғри нарсани берган эканда. Чунки фараз қилайлик демократия бўлиши керакку, лекин қайсидир маънода шарқона демократия деган нарсани ҳам ўйлаш керак эдида Умида Аҳмедова.

Озодлик: Қурултойни диққат билан эшитган бўлсангиз, гап у ҳақда эмас эди. Гап шайх ҳазратларининг ëзган нарсаси жиноят ишидаги айблов хулосасига икки томчи сувдай ўхшаши ҳақида эди.

- Тўғри. У тўғрида ҳам охирида Муҳаммадсолиҳ Обутов гапирдию. Ҳозир Муҳаммад Содиқ ҳазратларига хонаси келиб қолдики, ана шуни ҳисобга олган ҳолда “Кел, мана шу пайтдан фойдаланайда мана шу мақолани ëзиб олай” деган нарсани қилдида.

Озодлик: Қурултойда бир савол қўйган эдик. Мана сиз ҳам ўзингизни мусулмон деб билсангиз керак. Мана мунозарага тайëрми? Ўзбекистонда бу муаммо борку. Ўша муаммони баҳс қилибди. Баҳсга тайëрми, деган заифгина саволимиз бор эдида. Ўша саволга жавоб топа олмаяпмиз. Сизнинг фикрингиз қанақа? Нима учун ëпиқ мавзулар, дахлсиз одамлар бўлиши керак? Ҳамма бандаку.

- Тўғри, шунақаю, энди бу саволга мен ҳам қандай жавоб беришни билмадиму, лекин барибир нима бўлган тақдирда ҳамчи Муҳаммад Содиқ ҳазратлари қайсидир маънода тўғри гапирди ака.

Озодлик: Яна битта жиҳатга эътибор бермаяпсизларда. Мана 20 йилдан бери таниқли уламолар тазйиқ остига олинди. Мамлакатдан қувиб чиқарилди, Қаршида, Жаслиқдаги қамоқхоналарда қанча эътиқод маҳбуслари бор. Уларнинг ҳимоясига Амнести Интернейшнл, Ҳюман Райтс Уотч ëки бошқа бизларга ўхшаган радиолар гапираяпти. Лекин дин уламолари бир оғиз гапирмаяпти. Сиз айтган шайх ҳазратлари гапирмаяпти. Шу ҳақда эътироз билдирдику масалан Мўътабар Аҳмедова.

- Буни гапира олмаслиги аниқда. Агар бу йўл ҳақиқатан бўлганда эди, Хайрулла Ҳамидовни озод қилишни илтимос қиларди. Шу иш ҳам қўлидан келмадию. Энг гуноҳсиз инсонни қайтариш қўлидан келмаган қанақасига бошқа уламоларни оқлаб чиқсин, ëқлаб чиқсин. Умуман қўлидан келмайди бу нарсалар. Иложи йўқда, дейди шаҳрохонлик Баҳодир ака.


Уйдаги гап кўчага чиқсин


Умида Аҳмедова ҳақида гапирганларнинг тоқатсизлигини кузатган
бухоролик Иброҳим ака “Уйдаги гап кўчага чиқиши керак. Зеро ошинг ҳалол бўлса, кўчада ичасан” деб таъкидлади.

- Озодликда “Шайх ҳазратлари, Умида Аҳмедова ва бокиралик юки” деган мақола кетган экан. Мен мақолани ўзим эшита олмадиму, кеча Сарвар Усмон билан Жанубий Кореяда ишлаëтган меҳнат муҳожири ўртасида бўлиб ўтган қайсидир маънодаги баҳсдан келиб чиқиб мақоланинг моҳияти ҳақида оз-моз хулоса чиқаргандайман. Аввало битта нарсаки, тўғри ўзбекчиликда уйнинг гапи кўчага чиқиши тўғри бўлмайди. Лекин битта нарса борки, у уй қандай уйлигига ҳам боғлиқ. Уйлардаги баъзи вазиятлар бўлиши мумкинки, кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси, керак бўлса қанчадир босими талаб қилиниши мумкин. Масалан Умида Аҳмедова ëки шу каби инсонларга Ўзбекистондаги оғир вазиятни бутун дунëга намойиш қилиш бу улар учун ҳавас эмас деб ўйлайман. Жанубий Кореядан туриб гаплашган одамда миллий ғурур баланд бўладиган бўлса, нима учун ўзбек миллатига қарашли ҳукуматдагиларга ўзининг бирор-бир нимасини билдирмайди? Умида Аҳмедованинг нарсаларини сайтдан олиб ташлашни ўзича талаб қилаяпти, дейди бухоролик Иброҳим ака.

Ўзбек қизлари мусулмонга эрга тегсин


Ярим умрида ярим дунëни кезиб дунëнинг ўнлаб мамлакатларида
мардикорлик қилган ва ҳозир Норвегияда ишлаëтган Фахриддин ака қизини корейсга эрга берган ўзбекларга айтадиган икки оғиз гапи борлигини билдирди.

- Мен ҳам Кореяда ишлаганман. Ўқиб тураман сайтингларни. “Қизимни эрга бераман” деган жойига жаҳлим чиқиб кетдида. Корея яхши, ëмон эмас. 5 йил юрганман, озми-кўпми тилини ҳам биламан. Ҳамма ҳам министр бўлиб кета олмайди, ҳамма ҳам пулдор бўлиб кета олмайди. Бизларда ҳозир қийин, пул топиш жуда қийин. Ўзим ҳам мана бу ëқда, бола-чақам у ëқда юрибман. Карислар ëмон халқ эмас. Ҳақиқатан меҳнаткаш халқ. Яхши одамлари кўп. Ўша ерда ишлаб юрган болаларнинг қулоғига мен айтиб қўймоқчиман. Агар уларга ишчи керак бўлмаса, эшигига яқин йўлатмайди. Керак экан олаяпти. Қорнингиз очса, овқатингизни ейсиз. Уларга шу керак шунинг учун олаяпти. Ўзимизда ҳам бор. Мен Тошкентда карислар билан ишладим. Биттаси уйланган ўзбекка. Марғилонлик қизга уйланган шекилли. Орасида юрдим, хуллас калом переводчиклик, бошқа қилдим. Менга шундай тегдики бир одам, ўша ерда олаëтган болаларнинг ойлигини кўрдим мен. 100-150 минг ойлик, обедда овқат беради. Менга карис айтаяпти, “мана биз овқат бераяпмиз” деяпти. 150-200 минг ойлик бераяпти ëш болалар, ëш қизларга. Овқат бераяпмиз, деб миннат қилаяпти. Мен ўзим у ëқда беш йил юрган одамман. Ўша пайтда менга 500 доллар ойлик бераман, деган эди. Уч ой юрдим. Қарасам эрта-индин чўзилиб кетаяпти. Пулдан ҳам дарак йўқ. Тўғрисини айтсам мардикорчилик бу. Қулчилик десангиз ҳам бўлади. Фақат ривожланган қулчилик. Қарасам ўзимга таъсир қилиб кетди. 5 йил юрдим шу ëқда, яна шу ердаманми деяпманда ўзимга. Буларнинг тилини тушунсангизчи, тушунган одам жуда қийинда булар ишлаш. Тил билмаган одам юраверади. Сўкса ҳам, бошқа қилса ҳам юраверади. Бераëтган овқатини ит ичмайди тўғриси. Кичкина котлет, тўртта нон, кўпроқ олса бошига чўмич билан уради. Жаҳлим чиқиб кетди. Ўзингни ватанингда қулсан онагни эмгур. Жаҳлинг чиқмайдими ука? Тўғрисида. Кариснинг қанча ойлик олишини биламан мен. Агар мана шу ерда қилаëтганини у ëқда қилса, хотинлари камида 700-800 доллар олади. 100 мингга ишлаяпти, бошидан чўмич еяпти. Просто жаҳлингиз чиқмайдими ука? Бу нима деган гап? Ўзингнинг ватанингда ўзинг қулсан. Мол экспортга кетади. Миннат қилиб бераëтган овқатини ит ҳам ичмайди. Мажбур одам ичади. Боре деб ташлаб кетворганман. Ўша ердаги болаларнинг қулоғига қуйиб айтиб қўймоқчиман. Биттаси айтибди, самарқандлик бўлса керак, шуларнинг орқасидан еяпмиз, авваламбор Оллоҳ бераяпти ризқимизни. Биз ўша ердан териб еяпмиз. Карис сабабчи бўлаяпти. Буларнинг орқасидан нон еяпмиз, дейди. Буларнинг орқасидан нон ея олмайди. Ўша меҳнат қилганга яраша беради. Эшшакдай ишлатиб, бошига бир уриб пулини қўлига беради. У ëқда ўтириб олиб шакалларга ўхшаб гапиравермасин. Икки кун ишга чиқмасин, кўтига тепади уже ишхона. Қизларга келсак, тўғри аëллар, қизлар кўп қолиб кетаяпти уйда. Эрга тегиши керак. Мен бир нарса демайман. Мусулмонларга тегсин. Миллатини, урф-одатини йўқотмайман деса, карисларда ҳам яхши одамлар бор, лекин уйланаман деса, ўша қиз агар мусулмон бўлса, мусулмон бўлмаса ўзи билади, дейди ҳозирда Норвегияда ишлаëтган Фахриддин ака.


Чойшабга тўкилган қон


Мунозарага скайп орқали қўшилган ўзини Карен деб атаган мухлисимиз аëллар бокиралигини текшираман деб оиласини бузганлар ҳикоясидан гапиради.

- Узр, мен очиқ сўзни айтаяпманда. Ҳаяжондаман ҳозир. Никоҳ тўйи бўлиб ўтдида мана. Тошкент шаҳрида яшайдиган қизимиз Араб давлатидаги йигит билан учрашиб, гаплашгандан кейин турмуш қуришга қарор қилишди. Тўй ўтгандан кейин жойлашган меҳмонхонасига кетди қизимиз келин бўлиб тушгандан кейин. Бизларда урф-одатда янгаларига, ота-оналарига кўрсатишади дейлик шу бокиралик тўғрисидаги маълумотни. Ўшанда у йигитдан шунақа гап чиқдики, очиқ айтсам бўладими, жойга тўшалган оқ матони ота-онасига беради тўғрими қизлик нимасини билдирадиган нимани, бокиралик нимасини билдирадиган, ўша нарсага у айтдики, ранги тўқмас экан, бундай экан, унақа экан, қизлигидан гумоним бор деб. Лекин аслини олганда у қиз бокира эди. Бу оила сал бўлмаса тўкилиб кетардида. Яхши, тушунадиган, ақл-фаросатли йигит экан. Ҳамма нарсаси жойига тушиб кетди. Ҳаммада ҳақиқатан ҳар хил бўлади бу нарса. Битта одамнинг гапи билан бокира эмас экан, деб чиқиш нотўғри деб ўйлайман. Йигитга осон. Қиз бола ҳаëти бир марта бузилдими, бўлди унга тамға қўйилди. Бунақа оилалар жуда ҳам кўпайиб кетди ҳозир. Шайх ҳазратларининг ҳам бу гапларига тўлиқ қўшила олмайман, дейди ўзини Карен деб таништириган суҳбатдош.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG