Линклар

logo-print

Араб лигаси Сурияда музокарачилик қилмоқчи


Президент ал-Ассад Араб лигаси делегацияси билан.

Президент ал-Ассад Араб лигаси делегацияси билан.

Юқори даражали араб арбоблари бугун Сурия президенти Башар ал-Ассад билан учрашиб¸ Дамашқ ҳукумати ва унга норозилик билдираëтган мухолифатни муросага келтирмоқчи бўлди.

Айни шу масала муҳокама қилинаëтган кунда Сурияда хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида давом этаëтган тўқнашувларда яна 13 одам нобуд бўлди.

Қатар Бош вазири раҳбарлик қилаëтган Араб лигаси давлатлари делегациясининг ал-Ассад билан сўзлашувлари натижасига оид ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Бу сўзлашувларни танқид қилган Сурия мухолифати етакчилари¸ Башар ал-Ассад билан ҳеч қандай музокара қилмасликлари ва унинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилишда давом этажакларини таъкидламоқдалар.

Сурияда бир неча ойдан бери давом этаëтган аксилҳукумат намойишларига қарши ҳукумат кучлари қўллаëтган зўравонликлар оқибатида ҳозирга қадар камида 3000 одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG