Линклар

Нефтчилар норозилигини ёритган журналистлар ҳужумга учради


Журналист Ўркен Бисенов.

Журналист Ўркен Бисенов.


26 октябр куни Оқтов шаҳрида "Стан.ТВ" интернет-порталининг журналисти Ўркен Бисенов ва оператор Асан Амиловга нисбатан қуролли ҳужум қилинди.

Ўркен Бисеновга кўра, у ҳамкасби билан тасвирга олиш ишларини тугатиб, таксига ўтирган пайти тўрт номаълум киши уларга ҳужум қилган.

Номаълум кишилар тўппончадан уларни ўққа тутгани оқибатида журналист ва оператор жароҳатланган. Операторнинг бошига ҳам уришган.

Бисеновга кўра, номаълум кишилар улар тасвирга олган барча материалларни ва ноутбукни олиб кетишган.

Оқтов Ички ишлар бошқармаси журналистларга нисбатан қуролли ҳужум бўлганини тасдиқлаб, бу борада тезкор-суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.

Бисенов билан Амилов Манғистау вилоятида беш ойдан буён давом этаётган нефт компаниялари ишчиларининг норозилик акцияларини ёритиб келаётган эдилар.
XS
SM
MD
LG