Линклар

logo-print

"Квартет" Фаластин билан Исроилни яраштира олмади


Халқаро воситачиларнинг Исроил ва Фаластинни яраштириш уринишлари самара бермади.

Халқаро воситачиларнинг Исроил ва Фаластинни яраштириш уринишлари самара бермади.


Яқин Шарқ бўйича Квартет - Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва АҚШ вакилларидан иборат халқаро воситачилар Исроил ва Фаластинни ўзаро тинчлик музокараларини қайта бошлашга кўндира олмади.

Халқаро воситачилар Қуддус ва Рамаллоҳ расмийлари билан алоҳида-алоҳида учрашди.

Фаластин вакили Саиб Эрекатга кўра, Исроил ҳукумати янги уйлар қуриш режасини тўхтатган тақдирдагина музокаралар қайта бошланиши мумкин.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳу эса музокаралар столига қайтиш учун қўйиладиган ҳар қандай шартни Исроил рад қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG