Линклар

logo-print

Тожикистон махсус хизмати наркотиклар контрабандаси билан шуғулланувчи Ўзбекистон фуқароларидан иборат гуруҳни қўлга олди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига таянган ҳолда маълумот ёйинлаган REGNUM агентлигига кўра, Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги Турсунзода тумани Коммуна қишлоғида 233 килограммдан зиёд наркотик модда билан Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ва икки тожикистонлик ушланди.

Тергов жараёнида аниқланишича, катта миқдордаги наркотикни Афғонистондан Тожикистон орқали Ўзбекистонга олиб ўтиш режалаштирилган ва кейинчалик уни Қозоғистон ва Россияга етказиш кўзда тутилган.

Тўрт ўзбекистонликка нисбатан "Банг моддаларининг ноқонуний олди-соттиси билан шуғулланиш", "Контрабанда" ва "Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG