Линклар


Туркиядан олинган сўнгги маълумотларга кўра, якшанба куни содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 471 кишига етди.

Ван вилоятида рўй берган 7¸2 баллик зилзила оқибатида 1600 одам жароҳат олган¸ 2260 бино қулаб тушган.

Туркия расмийлари маълумотига кўра, ҳозирда 2000та қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда.

Айни пайтда вайроналар остида жуда кўплаб одам бўлиб, қутқарувчиларга кўра, вақт ўтган сайин уларни қутқариш имкони камайиб бормоқда.

Чоршанба куни қутқарувчилар вайроналар остидан яна уч кишини қутқаришга муваффақ бўлди.

Бошпанасиз қолган минглаб киши тўрт кундирки тунни совуқ кўчада ўтказмоқдалар.

Шукрон Курт исмли аёлга кўра, қор ёғиши кутилаётган бир пайтда бошпанасиз қолганларнинг аҳволи оғирлашмоқда.

- Биз ночормиз. Болаларимиз бор. Қор ёғса аҳволимиз ёмонлашади. Барча, айниқса, болалар касалланиши мумкин. Бизда ҳожатхоналар йўқ, озода жойлар йўқ. Болаларимиз касаллик боис ўлиши мумкин. Биз уйда яшашни истаймиз, деди Шукрон Курт.

Туркия ҳукумати зилзила оқибатларини бартараф қилиш учун халқаро кўмакни қабул қилишга розилик билдиргач, 30та давлат, жумладан, Исроил ҳам чодирлар ва бошқа зарур жиҳозларни жўнатишни бошлади.
XS
SM
MD
LG