Линклар

Қозоқ журналистларига қуролли ҳужум қилинди


Журналист Ўркен Бисенов.

Журналист Ўркен Бисенов.

Қозоғистондаги нефтчиларнинг норозилик акциясини ёритган журналистларга қуролли ҳужум қилинди.


“Стан.ТВ” журналистларига ҳужум

26 октябр куни Манғистау вилоятининг Оқтов шаҳрида “Стан.ТВ” интернет-порталининг журналисти Ўркен Бисенов ва оператор Асан Амиловга нисбатан қуролли ҳужум қилинди.

Ўркен Бисеновнинг Оқтов шифохонасидан туриб, телефон орқали Озодликка айтишича, у ва ҳамкасби қуролли ҳужум оқибатида оғир жароҳат олганлар.

Ўркен Бисеновга кўра, улар тасвирга олиш ишларини бошлаш мақсадида таксига ўтирган пайти тўрт номаълум киши уларга ҳужум қилган.

- Биз таксига ўтирган пайтимизда “Прада” русумидаги машина келиб тўхтади. Мен уларнинг яхши ниятли одамлар эмаслигини дарров тушундим. Улардан бири ҳайдовчи томондан машина эшигини очиб, ундан сигарет сўради. Бошқа бири мен томондаги эшикни очди. Мен унга қайрилиб қараганимда елкамга икки марта пневматик тўппончадан ўқ узди, дейди Ўркен Бисенов.

Журналистга кўра, у ўзига келгунча, оператор Асан Амиловнинг бошига бейсбол тўқмоғи билан уришган, тўппончадан оёғига отишган. Бу пайтда такси ҳайдовчиси қочиб қолишга улгурган.

Оқтов Ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати бошлиғи Ойша Каленованинг Озодликка маълум қилишича, воқеа 26 октябр куни кундузи соат 11дан 50 дақиқа ўтганда Оқтов шаҳри 2-микротумани, 40-уй ёнида содир этилган.

- “Стан.ТВ” ходимлари бўлган икки киши шифохонага етказилди. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Қозоғистон Жиноят кодексининг 179-моддаси яъни “Қароқчилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деди Ойша Каленова.

Шифохонадаги журналистлар аҳволини бориб кўрган Қозоғистондаги "Фалокатдаги журналистлар" ташкилоти раҳбари Розлана Таукинага кўра, Асан Амиловнинг ўмров суяги синган, мияси чайқалган ва оёғи жароҳатланган, жуда кўп қон йўқотган, Ўркен Бисенов елкасидан жароҳатланган.

“Журналистлар норозилик акциясини ёритгани учун ҳужумга учради”

Қуролли ҳужумни ўзининг касбий фаолияти билан боғлаган Ўркен Бисеновга кўра, ҳужум қилганлар улар тасвирга олган барча материалларни ва ноутбукни ўзлари билан олиб кетишган.

- Ҳамма нарсани олиб кетишди. Дискда барча ахборотлар бор эди, дейди журналист.

Бисенов билан Амилов Манғистау вилоятида беш ойдан буён давом Ўркен Бисенов ва Асан Амилов нефтчиларнинг иш ташлаш акциясини мунтазам ёритиб келаяптилар.

Ўркен Бисенов ва Асан Амилов нефтчиларнинг иш ташлаш акциясини мунтазам ёритиб келаяптилар.

этаётган нефт компаниялари ишчиларининг норозилик акцияларини ёритиб келаяптилар.

“Стан.ТВ” кўрсатувлари “К+” спутник телеканали орқали намойиш қилинади.

“Стан.ТВ” интернет-портали бош муҳаррир ўринбосари Юлдуз Тўлеева ҳам ҳужумни журналистларнинг касбий фаолияти билан боғлади.

- Биз беш ойдан зиёд вақтдан буён Манғистау вилоятидаги нефтчиларнинг вазиятини мунтазам ёритиб келаяпмиз. Бу ҳақдаги лавҳаларни айнан шу журналистлар тайёрлаб келганлар. Бугун ҳам улар айни мавзудаги навбатдаги лавҳани суратга олишга кетаётган эдилар, деди Юлдуз Тўлеева.

"Фалокатдаги журналистлар" ташкилоти раҳбари Розлана Таукина Манғистау аҳолисини журналистларга ҳужум қилган кишиларни топишга ёрдам беришга чақирди.

Париждаги Чегара билмас мухбирлар халқаро ташкилоти “Стан.ТВ” журналистларига бўлган ҳужумни “қабиҳона” дея атаб, Қозоғистон ҳукуматини адолатли равишда тергов ўтказишга чақирди.

Қозоғистон тарихидаги энг оммавий иш ташлаш

Манғистау вилоятида жорий йилнинг 26 майидан буён “Каражанбасмунай” ва “Озенмунайгаз” компанияларининг ишчилари иш ташлаш акциясини давом эттираяптилар.

Нефтчилар иш шароитлари яхшиланиши, ойлик маошлари оширилиши, касаба уюшмаларининг мустақил фаолият юритишини ва қамалган нефтчиларнинг озод қилинишини талаб қилмоқдалар.

Нефтчилар беш ойдан бунё иш ташлаш акциясини давом эттирмоқдалар.

Нефтчилар беш ойдан бунё иш ташлаш акциясини давом эттирмоқдалар.

Бу Қозоғистон тарихидаги энг оммавий ва узоқ давом этаётган иш ташлаш ҳисобланмоқда.

Иш ташлаш акцияси бошланганидан кейин 400дан зиёд нефтчи ишдан бўшатилди ва ўнлаб фаол ишчилар ҳибсга олинди.

Бу иш ташлаш акцияси ҳақида навбатдаги видео лавҳани тайёрлаш пайти қуролли ҳужумга учраган Ўркен Бисенов билан Асан Амилов айни пайтда шифокорлар назоратида.

24 август куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Жанаўзен шаҳрида нефтчилардан бири Кудайберган Карабалаевнинг қизи, 18 ёшли Жансауле Карабалаеванинг чавақланган мурдаси топилди.

2 август куни “Озенмунайгаз” касаба уюшмаси фаоли Жаксилиқ Турбаевнинг ҳам ўлиги топилган ва иккала қотиллик ҳам нефтчиларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ экани тахмин қилинган эди.
XS
SM
MD
LG