Линклар

Рустам Азимов Си Цзинпин билан учрашди


Пекинда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Хитой ҳукумати раис ўринбосари Си Цзинпин ўртасида учрашув бўлди.

Бу ҳақда маълум қилган Uzdaily нашрига кўра, жорий йилнинг апрелида Ўзбекистон президентининг Хитойга ташрифидан сўнг тузилган Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлик комиссиясининг самараси учрашув чоғида эътироф қилинган.

Президент Каримовнинг Хитойга сафарb чоғида 5 миллиард долларлик сармоя ва савдо битимлари имзоланган эди.

Каримовнинг сафаридан кейин Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистон ўзининг минерал заҳираларини Европога эмас, балки Хитойга очишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG