Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:05

Меркел: Биз Грецияга ëрдам бериб тўғри қилдик.


Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитида Грецияга молиявий ëрдам кўрсатиш ва евро барқарорлигини таъминлаш режаси қаубл қилинди.


Музокоралар якунида матбуотга гапирган Франция Президенти Николя Саркозига кўра, Греция қарзининг 50 фоизи сармоядорлар тарафидан кечилганидан кейин бир қарорга келиш осон бўлган.

Музокора мобайнида эришилган бошқа натижалар ҳақида Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард маълум қилди.

- Кун охирига бориб бир неча унсурлардан иборат қамровли режани қабул қилдик. Бу режа Грециядаги вазият ечимига ҳусусий секторни жалб қилишни тақозо қилади. Банкларни рекапитализация қилишни Евроиттифоқнинг барча аъзолари маъқуллашди. Европа молиявий барқарорлик жамғармаси европага иқтисодий бўҳрон тарқалишини баратараф қилувчи замин ўлароқ кўринади. Қолаверса, иқтисодий ва солиқ интеграцияси борасидаги саъйи ҳаракатларимизда сиëсий якдиллик кузатилмоқда. Бу эса айни муддао,- деди Лагард.

Айни пайтда Грецияга 100 миллиард евро Европа Иттифоқи кредити тарзида бериладиган бўлди.

Бу эса иқтисодий бўҳроннинг Грециядан ташқарига тарқалиши хавфини бартараф қилади деди Европа Иттифоқи президенти Херман ван Ромпей.

- Қарз бўҳронининг тарқалиши, Европа молиявий барқарорлиги жамғармаси келишуви натижасида бир қадар бартараф қилинди.
Унинг ҳажми бозордаги шароит ва сармоядорларнинг иқтисодий сиëасатга муносабати ҳосиласида бир триллондан ошиши мумкин, деб таъкидлади Ромпей.

Греция қарз бўҳронида музокоаралрининг марказида бўлиб келган Германия канцлери Ангела Меркел эришилган натижадан рози эканини билдирди.

- Биз узоқ, зич ва самарали мунозара қилдик. Аввалига Евроиттифоқнинг 27 мамлакатида, кейин эса евро ҳудудига кирган 17 давлат раҳбарлари билан. Бизни бутун дунë кузатиб турди. Ҳозир биз чуқур иқтисодий бўҳрондан чиқиш қобилиятини дунëга кўрсата оламиз. Менимча биз европаликлар бугун тўғри қарор қабул қилдик.
XS
SM
MD
LG