Линклар

logo-print

Башар ал-Асад Араб лигаси вакиллари билан учрашди


Сурия муҳолифати Башар Асад истеъфосини талаб қилмоқда

Сурия муҳолифати Башар Асад истеъфосини талаб қилмоқда

Араб давлатлари лигасининг Асад билан учрашган вакиллари Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги низони бартараф қилиш ниятида келишган.

Делегацияга бошчилик қилган Қатар Бош вазири шайҳ Ҳамад ат Танига кўра, сўзлашувлар самимий ўтган.

Музокораларнинг янги давраси 30 октябрга белгиланди.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довуд ўғлига кўра Анқара Сурияда қон тўкилмаслиги учун Араб лигаси билан биргаликда барча ишларни уйғунлаштириб туради.

-Сурия ҳалқининг зарарига бўлган ва уларнинг ҳаëтини мушкулаштирадиган ҳеч бир ҳолатнинг бўлмаслигини истаймиз.
Биз мушкулликлардан ҳоли бўлган бир Сурия бўлишини истаймиз. Бутун Яқин Шарқ мушкуллардан фориғ бўлишини истаймиз. Бугун Араб Лигаси берган тавсиялар тингланишига ва керакли қадамлар қўйилишига умид қиламиз, деди Довуд ўғли.

Кейинги кунларда муҳолифат билан қуролли тўқнашувда 9 Сурия харбийси ҳалок бўлди.

Муҳолифатга қарши ҳукумат амалиëтларида эса 11 фуқаронинг ëстиғи қуриди.
XS
SM
MD
LG