Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:38

Пахта режаси бажарилди, аммо талаба ва ўқувчи ҳамон далада


Ўзбекистонда пахта топшириш мажбурияти бажарилганига қарамасдан мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ҳамон пахта далаларида қолмоқда.


Ўзбекистон Президентининг республика пахтакорларини 3,5 миллион тонналик пахта хирмони билан табриклаганига 6 кун бўлди. Бироқ, Озодлик манбаларининг айтишларича, пахта терими вилоятларда шиддат билан давом этмоқда.

Исмини ошкор қилмаган Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи фермерлардан бирининг айтишича, гарчи республика бўйича пахта топшириш шартномаси бажарилган бўлса-да, айни кунларда тумандаги ҳашарчилардан бирортасига жавоб берилгани йўқ:

- Пахтага келган болалар ҳали шу ерда йўқ нарсага юрибди эрталабдан кечгача. Таксист болалар ўтирибди. Остановкалар берк, бозорлар берк. Районнинг ҳўв бир бурчагига тиқиб ташлаган таксистларни. Даже касал бўлиш мумкин эмас экан. Болницалар ëпиқ. Яна нима эмиш, 5-ноябрда отбой берар эмиш. Ҳозир ўзи тергани ҳеч нарса йўқ. Битта одамга “Айланиб кечгача териб кел. Кўрайчи қанча терар экансан” десангиз, 5 кило ë тера олади ë тера олмайди. Йўқда йўқ. Пахтанинг ўзи йўқ. Тугади пахта. Телевизорда республикамиз бажарганига анча бўлди. Пахта планларимиз тўлиб кетган. Қаëқда тўлиб кетган? Қоғозда тўлиб кетган. Перпискада бу. Шунга бўш жойни тўлдирай деб, чираниб ётибд-да, булар,- дейди исми сир қолишини сўраган фермер.

Сурхондарё вилоятидаги мактаблардан бирининг директори ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан исми сир қолиши сўради. Директор ўз мактаби ўқувчилари яқин икки ойдан буён пахта теримида эканлигини таъкидлар экан, гарчи расман пахта теримига “отбой” берилмаган бўлса ҳам, у мустақил тарзда ўқувчиларини дарсга қайтарганини айтади:

- Ҳали тугагани йўқ пахтамиз. Отбой беришгани йўқ. Лекин, икки кундан бери дарс қилаяпман. Дарсга чақириб олдим. Билмадим, ҳали ҳеч кимга айтганим йўқ. Ўзимизча дарс ўтиб ëтибмиз.

Мактаб директори ўқувчиларни дарсга қайтаргани учун жазоланиши мумкинлиги хавфи борлигига қарамасдан, бундай масъулиятни ўз бўйнига олганини қўшимча қилади.

- Гап тегади. Гап тегса ҳам уч-тўрт кун қолгандир деб ўқитиб ўтирибмиз. Бу йил 5-синфни ҳам чиқарди. Ҳозиргача мана кунига 5 килодан норма қўйган ҳар бир ўқувчига. Далаларда ҳеч нарса қолмади, лекин шундай бўлса ҳам топасан дейдида. Ҳар кун йиғилиш. Биз обедгача дарс ўтсак, обеддан кейин айтамиз, болалар топганича 5-10 кило пахта олиб келишаяпти, - дейди мактаб директорларидан бири.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги “Гулистон” қишлоқ-врачлик пункти шифокори Абдурайим Бозоров ҳам мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамон пахта далаларида қолаётганини айтади:

- Йўқ, қайтгани йўқ. Докторхонада бир ўзим. Мактабларда юқори синфлар душанба кундан қайтади ўқишга деяпти, лекин ҳали ëрдамчилар қайтгани йўқ. Мактаблардаги синфхоналарда ëрдамчилар ëтибдида. Биласиз бирорта қарор билан мактаб болаларига жавоб берилгани йўқ. Лекин ўқитувчиларни ҳам мажбурлаб пахтага олиб кетган, - дейди Абдурайим Бозоров.

Жиззах давлат педагогика институтининг талабаси Жаҳонгирга кўра, пахта теримидан қочган талабалар, институтдан ҳайдалиш билан қўрқитилмоқда:

- 1-ноябргача деяпти, кимдир 5-ноябргача деяпти. “Бўлиб туринглар шу ерда. Кетманглар. Кетсаларинг, проблемаларинг кўпаяди” деган гап қилаяпти. Ҳозир унча қаттиқ бўлмай қўйди. 7да тураяпмиз. 8-8.30ларда поляга чиқамиз. Соат 1-1.30гача териб келамиз. Обедни қилиб, мана обедни ҳозир қилиб бўлдик, пахтага чиқамиз яна, - дейди талаба Жаҳонгир.

Жиззахлик талаба айни кунларда пахтакор талабалар ҳақида бир қўшиқ тарқалганини ва у қўшиқ мазмуни уларнинг бугунги даладаги ҳаётига айнан мос тушганини айтди. Ким томонидан айтилгани номаълум бўлган бу қўшиқни биз қидириб топдик ва уни сизларга тақдим этамиз:

XS
SM
MD
LG