Линклар

logo-print

Ливиянинг Қаддафий давридаги вазирини Тунис суди озод қилди


Тунис маҳкамаси Ливиянинг собиқ Bош вазири Бағдодий Али ал-Маҳмудийни озод қилди.

Тунис маҳкамаси Ливия ҳукуматининг Маҳмудийни экстрадиция қилиш талабини қондирмади.

Собиқ Ливия вазирининг адвокати Мабрук Корчид тарқатган бу хабарни Тунис суди мулозими Рейтер мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

Тунис суди мулозими “Бундан буëн ал-Маҳмудий эркин инсон” деб билдирган.

Ливиянинг собиқ вазири шу йилнинг июл ойида исëнчилар Муаммар Қаддафий ҳукуматини ағдарганидан кейин Тунисга қочган эди.

Тунисда ҳибс қилинганида ал-Маҳмудий ўз юртига қайтарилиш эҳтимолига норозилик сифатида очлик эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG