Линклар

logo-print

25 мисрлик маҳбус 1 исроилликка алмаштирилади


Egypt -- A soldier stands near the Egyptian national flag and the Israeli flag at the Taba crossing, 26Oct2011

Egypt -- A soldier stands near the Egyptian national flag and the Israeli flag at the Taba crossing, 26Oct2011

Миср вакиллари маҳбусларни алмаштириш учун Исройил чегарасига келди.

Исройил қамоқхонасидаги 25 мисрлик озод қилиниб уйига қайтарилади. Бунинг эвазига Миср¸ жосусликда айбланиб қўлга олинган исроил ва АҚШ фуқароси Илан Грапелни ватанига қайтаради.

Исройил расмийларига кўра Мисрга қайтарилаëтган маҳбуслар мамлакат ҳавфсизлигига таҳдид қила олмайди.

Бу асирлар асосан контрабанда учун қамоққа олинган мисрликлардир.

27 яшар Исройил ва АҚШ фуқароси Илан Граппел Мисрда Исройил фойдасига жосуслик қилган дея қўлга олинган.

Айни пайтда Исройил расмийлари Илан Грапел жосус эмаслигини таъкидлаб келишади.
XS
SM
MD
LG