Линклар


Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Расул Бойматов, Анатолий Евсеев ва Жалғасбой Жиеналиев расмий Тошкент ихтиёрига топширилади.

Қозоғистон прокуратураси Ўзбекистон Бош прокуратурасининг бу фуқаролар борасидаги сўровини қондириб, уларни экстрадиция қилаяпти.

Ўзбекистон томони Расул Бойматовни Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси), Анатолий Евсеевни 169-модда (Ўғирлик), 97-модда (Қасддан одам ўлдириш), Жалғасбой Жиеналиевни 277-модда (Безорилик) бўйича айблаб, уларга нисбатан халқаро қидирув эълон қилган.
XS
SM
MD
LG