Линклар

logo-print

Ўзбекистон Чегара хизмати ҳарбийлари Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилаётган 10 килограмм геронни қўлга олди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига таяниб хабар ёйинлаган 12.uz сайти маълумотига кўра, дастлаб “Хўжанд-Каунас” йўналишида кетаётган поезднинг тўсини билан ғилдираги орасига яширилган 5 килограмм 210 грамм героин топилган.

Кейинги ҳолатда “Бекабод” чегара пунктида “Хўжанд-Бекабод” йўналишидаги поездда ўтказилган текширувда яна 5 килограмм героин аниқланган.

Айни пайтда иккала ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари бошланган.
XS
SM
MD
LG