Линклар

logo-print

"Ўзбекнефтгаз" билан Россиянинг "Петромаруз" компанияларининг қўшма лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда 2012-2015 йиллар давомида бензин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш кўпаяди.

Oilcapital.ru сайти маълумотига кўра, 42,3 миллион АҚШ доллари қийматидаги янги лойиҳа Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси- Сурхондарёдаги “Жарқўрғоннефтқайтаишлаш” заводида амалга оширилади.

Асосан Россия инвестицияси сарфланаётган ушбу лойиҳага кўра, 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда бензин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш ўртача икки баробарга ошади.

Podrobno.uz ахборот агентлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 689,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 фоизга кўпдир.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида, айниқса, Тошкент шаҳрида тез-тез бензин тақчиллиги кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG