Линклар


Саудия телевидениеси хабар қилишича, мамлакат Ички ишлар вазири Наиф бин Абдул Азиз ал-Сауд Саудия Арабистони тахтига ворис деб эълон қилинди.

Ўтган ҳафта охирида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Султон бин Абдул Азиз ал-Сауд 83 ёшида саратон касаллигидан вафот этган эди.

Шаҳзода Султон бин Абдул Азиз ал-Сауд 40 йил давомида Саудия Арабистонининг Мудофаа ва авиация вазири эди.

Саудия тахтининг янги вориси 78 ёшли Наиф бин Абдул Азиз исломий жанггариларга қарши фаол курашиш билан биргаликда консерватив қарашлари билан ҳам танилган. У Саудия аёлларининг сайловларда иштирок этишини тақиқловчиларни қўллаб келган.

Эндиликда шаҳзода Наиф Ички ишлар вазири лавозими билан биргаликда Саудия Бош вазири ҳам ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG