Линклар


Украина Вазирлар маҳкамасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар импортига чеклов қўйиш ҳақидаги қарори 15 ноябрдан кучга киради.

Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон 2015 йилгача бир йилда учтадан зиёд машина экспорт қила олмайди.

Бу ҳақда хабар қилган Коммерсант Украина нашрига кўра, Халқаро савдо бўйича Идоралараро комиссия шу йил ёзида Ўзбекистонда турли давлатларда ишлаб чиқарилган автомобилларга ҳар хил солиқ ставкаси белгиланганини аниқлаган.

Комиссия маълумотига кўра, Ўзбекистон Украинадан импорт қилинаётган автомобиллар учун 69,9 фоиз, Россия автомобилларига 5 фоиз акциз солиғи белгилаб, украиналиклар учун тенг бўлмаган шароит яратган.

Шу боис Халқаро савдо бўйича Идоралараро комиссия Украина Вазирлар маҳкамасига мотор ҳажми 2,2 литргача бўлган ўзбек автомобилларини уч йил давомида Украинага йилига уч дона олиб киришга рухсат беришни таклиф қилган.

Украина Ўзбекистондан Нексия, Матиз ва Ласетти русумидаги енгил автомобиллар импорт қилади.

AUTO-Consulting сайти хабарига кўра, ўтган йил Украина Ўзбекистондан 3 минг 109та, жорий йилнинг 9 ойи давомида 5 минг 205та автомобил импорт қилинган.
XS
SM
MD
LG