Линклар

Франция Президенти Николя Саркози 2001 йилда Грецияни евроҳудудга қабул қилиш қарори “хато” бўлган дея баён қилди.

Телевидениеда қилган чиқишида Саркози ўн йил аввал Греция сохта иқтисодий кўрсаткичлар билан евроҳудудга кирганини таъкидлади.

Лекин, давлат қарзлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ЕИ аъзоларини қутқаришга оид чоршанба куни иттифоқ қабул қилган режа Грецияни инқироз ботқоғидан чиқаради, деди Франция раҳбари.

Ушбу Греция қарзларини камайтириш каби чораларни кўзда тутади.

Бунинг учун эса триллион евро миқдорида жамғарма ҳам тузишга келишиб олинди.
XS
SM
MD
LG