Линклар

logo-print
Туркия шарқида якшанба куни юз берган кучли зилзиладан тўрт кун ўтиб, табиий офат оқибатида бузилган иморатлар вайроналари остида тирик қолган 13 яшар болани чиқаришди.

Эржиш шаҳрида вайроналар остида 108 соат давомида жон сақлаб ётган Фарҳод Тўқай жумага ўтар кечаси чиқариб олинди.

Туркия шарқидаги Эронга чегарадош Ван вилоятда юз берган кучли зилзиладан ҳалок бўлганлар 500дан ошди.

Минглаб киши бошпанасиз қолди. Зилзила эпимаркази Ван вилоятининг Табанли шаҳарчасида бўлган.

Қутқарув ишлари ҳозир ҳам давом эттирилмоқда.

Қутқарувчилар 7,2 магнитудали куч билан 23 октябр куни юз берган зилзиладан бузилган ўнлаб иморатлар вайроналари остидан тирик қолганларни топишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG