Линклар

logo-print

Политковская ўлими билан боғлиқ ишда янги айбланувчилар пайдо бўлди


“Новая газета” шарҳловчиси Анна Политковская ўлими билан боғлиқ ишда янги айбланувчилар пайдо бўлди.

Чеченистонлик Лом-Али Гайтукаев ва унинг жияни Иброҳим Маҳмудов Политковская ўлимида айбланмоқда.

Россия тергов қўмитаси Владимир Маркин жума куни расмий айбловни ўқиб эшиттирди.

Тергов ҳулосасига кўра, 2006 йилда айнан Лом-Али Гайтукаев шахси ҳозирча аниқланмаган кимсадан Политковскаяни ўлдиришга буюритма олган.

Владимир Путиннинг, айниқса, унинг Чеченистондаги сиёсатининг қаттиқ танқидчиларидан бўлган "Новая газета" мухбири Анна Политковская беш йил аввал ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG