Линклар

НАТО раҳбари ҳарбий алянснинг Ливиядаги амалиётлари 31 октябрда тугашини эълон қилди.

- Вазифамизни бажардик ва бир ҳафта олдин НАТОнинг элчилар йиғинида Ливиядаги ҳарбий амалиётларни шу ой оҳирида тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганди, - деди Шимолий Атлантика Ҳарбий Алянси раҳбари Андерс Фог Расмуссен.

Иттифоқчи кучларнинг Ливиядаги ҳужумлари март ойида, БМТ томонидан берилган мандат асосида, тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида бошланганди.

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши Муаммар Қаддафий ўлими ортидан НАТО Ливияда амалиётларни тугатиши ҳақида қарор чиқарди.
XS
SM
MD
LG