Линклар

Европа Иттифоқи Тунисдаги Исломий Эннаҳда партиясини сайловдаги ғалабаси билан қутлади.

ЕИнинг ташқи алоқалар раҳбари Кэтрин Эштон ҳамда Иттифоқнинг кенгайиш бўйича комиссари Штефан Фуэл бу ҳақда баёнот билан чиқиб, Тунис халқига демократия қуришда ёрдамларни ваъда қилди.

Тунис сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган парламент сайловида Исломий Эннаҳда партияси ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Тунис тарихида илк демократик сайлов дея қайд қилинган, якшанба кунги овоз беришда сайловчиларнинг 70 фоизи иштирок этган.

Мазкур сайлов халқ исёни оқибатида Тунис Президенти Зайн ал-Обиддин Бин Али ҳокимиятдан ағдарилганидан тўққиз ой ўтиб ўтказилди.

Тунисни 23 йил бошқарган Бен Али халқ исёнларидан кейин Саудия Арабистонига қочиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG