Линклар

logo-print

Газни Уралга бериб, тезак ëққан ўзбегим

  • Абдулла Искандар

Табиий газ заҳираларини дунёга кўз-кўз қиладиган Ўзбекистонда бу йил тезак ёқадиган хонадонлар кўпаядиганга ўхшайди.

Табиий газ заҳираларини дунёга кўз-кўз қиладиган Ўзбекистонда бу йил тезак ёқадиган хонадонлар кўпаядиганга ўхшайди.

Қурултойнинг бугунги дастурига таниқли шоир Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасига ўхшатма ўлароқ халқ орасида тарқалган сатрлар мавзу бўлди.


Аммо тўғрисини айтиш керак, Эркин Воҳидов "Ўзбегим"ни ëзган пайтда Ўзбекистонликлар газдан қийналмаган эди.

Газ бормаган тоғ қишлоқларида бирор чўпон тезак ëқмаган бўлса, умуман аксарият қишлоқлар газлашган эди.

Ҳатто газ плита доимо ëниқ турар эди. Газни ўчирма, яна қайта ëқсак,
гугурт xарж бўлади, деб 60 донаси бир тийинлик гугурт газдан қадрли
эди.

Ўзбекистон Вазирлар Mаҳкамаси топшириғига кўра, Тошкент вилоятидаги 500 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари 2011-2012 йилги куз-қиш мавсумида марказий газ таъминотидан узилади. Бу корхона ва ташкилотлар раҳбарларига муқобил ёқилғи турларига ўтиш таклиф қилинган.

Россиянинг "Лукойл" ширкати Ўзбекистон ҳудудида 100 мегаватт
қувватдаги қуëш энергия станциясини қуришини маълум қилди.

Айни пайтда Ўзбекистондаги қуëш энергияси миллий институтини қайта тиклаш ишлари кетмоқда.

Қуëш энергияси станцияси қуриш учун Осиë тараққиëт банки ҳам сармоя ëтқизгани маълум бўлди. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 миллиард доллар деб ҳисобланган.

Ўзбекистонда муқобил энергия олиш йўллари изланиб мамлакатни газ ва нефтга қарамликдан қутқариш режалари ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳолатга ойдинлик киритиш учун биз Тошкентга боғланиб газ соҳасида 40 йилдан бери шуғулланаëтган мутаxассис фикрини ўргандик. Исми айтилмаслик, овози берилмаслик шарти билан гапирган мутаxассис газ танқислиги омилларидан гапирди.

- Газ чиқариш ва уни ташқарига сотиш ҳажми қандай бўлса шундай турибди. Ўзгариш йўқ. Қанча газ қазиб чиқарилаëтган бўлса, шунча чиқяпти. Айни пайтда Ўзбекистонда газ истеъмоли ошяпти. Бунинг сабаби эса манa бундай. Ўзбекистонда электр энергияси ҳам газдан олинади. Масалан Қирғизистонда сувдан олади. Дунëнинг бошқа мамлакатларида атом электр станциялари бор. Ўзбекистонда ГРЕС лардан олинади. Яъни газни ëқиб туриб ундан электр олинади. Бу биринчи муаммо.

Ундан ташқари Ўзбекистонда автомобилларни газга ўтказиш бошланди. Бу ҳақда президент фармони ҳам бор. Нефт танқис бўлгани учун 80 фоиз автомобиллар газга ўтсин деган буйруқ бор. Метан газни суюлтириб автомобилларга бериш амалиëти бошланди. Бу жуда катта ҳажмдаги газ дегани, дейди суҳбатдошимиз.

Суҳбатдошимиз яна бир жиҳатга эътибор қаратди. У ҳам бўлса газ
омборлари билан боғлиқ муаммолар.

- Бу йилги газ танқислигининг яна бир сабаби бор. Қирғизистон билан
алоқалар совуқлашгани боис Сўхдаги газ омборига бу йил газ
қамалмади. Сўх газ омборини қирғизлар тортиб олмоқчи. Шу боис бу йил Сўх газ омборига газ ҳайдалмади. Бу йил Фарғона водийсини газ билан таъминлаш жуда қийин аҳволга келади, чунки олдинлари ëз пайтида Сўх газ омборига улкан ҳажмда, 20 миллиард куб ҳажмда газ қамаларди. Кейин қишда бу газни Фарғона водийси истеъмол қилар эди. Демак Сўх газ омборида газ йўқ. Бундан олдин Мойлисув 4 деган газ омборини ҳам қирғизлар тортиб олган эди. Совет даврида бу газ омборлари Фарғона водийсини бир зайлда газ билан таъминлаш мақсадида қурилган эди.

Орадан 20 йил ўтди. Фарғона водийсида аҳоли бир ярим бараварга
кўпайди. Бунинг баробарида газ истеъмоли ҳам ошди. Аммо газ омборлари қурилмади. Иккита бори ҳам йўқ бўлди. Ҳозир Ҳўжаободдаги кичик бир омборгина қолди. Бу омборга қамалган газ водий эҳтиëжини қондира олмайди. Бунинг устига Тожикистон ўз ҳудуди орқали ўтган қувурлардан Ўзбекистонга газ ўтказмай қўйди. Чунки тожиклар бу қувурдан газ ўғирлашни тизим шаклига келтиришган эди. Яна айтаман бу йил қишда фарғона водийсида фавқуллода газ танқислиги бўлади, дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошимиз назарида Ўзбекистоннинг муқобил энергия излаши таҳсинга лойиқ.

- Бундан 40 йил бурун газ соҳасиги ўқишга кирганимда бир яҳудий домла, “Нимага бу бемаза ўқишга кирдинг ҳей бола. Бу газ деган муваққат бир нарса. Бугун бор эрта йўқ. Яқинда тугайди” деган эди 40 йил бурун. Ўша одамнинг яна бир гапи бор. Газни ўчоқда ëқиш 10 сўмликларни ëққан билан тенг деган эди. Ўзи ҳақиқатдан ҳам шундай. Газни унақа исроф қилиш керак эмас ўчоқда ëқиб. Газдан моддаларни олиб фойдаланиш керак. Керакли нарсаларни. Газ масалан кимë саноатида пластмасса ишлаб чиқаришда бирламчи хом ашëдир. Ҳозир газни ўчоқда ëқиш 100 долларлик банкнотларни ëқиб чой қайнатган каби бир иш, дейди суҳбатдош.

Айни пайтда Қурултойнинг бошқа иштирокчилари масалан Шўртангаз кони ëнида яшаб ўтин ëқишга маҳкум, совуқ жонидан ўтиб кетган Аҳмаджон ака, Жанубгазқурилиш ширкати мутахассиси Аделя Худойберганова, фарғоналик таҳлилчи Маъруфжон Абдураҳмонов назарида ҳукумат эксперименти аҳоли зарарига бўлмаслиги керак.

Францияда истиқомат қиладиган таҳлилчи Камоллиддин Раббимовнинг бу борадаги нуқтаи назари ҳам фарқли.

Қурултойни тўлиқ шаклда қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG