Линклар

logo-print

АҚШнинг Сараеводаги элчихонаси вақтинча ёпиб қўйилди


АҚШнинг Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳридаги элчихонаси жума куни кечқурун амалга оширилган ҳужумдан кейин вақтинча ёпиб қўйилди.
Элчихона биноси жойлашган мавзени полицичилар қуршаб олди.

АҚШнинг Босния ва Герцеговинадаги элчиси Пэтрик Мун журналистлар олдида чиқиш қилар экан, ҳеч қандай таҳдид Америка дипломатларининг
Сараеводаги фаолиятига тўсқинлик қила олмайди, деди.

Мамлакат коллектив президиуми аъзоси Бакир Изетбекович ҳужумни кескин қоралаб, уни террор, деб атади.

Жума куни кечқурун АҚШ элчихонасига номаълум шахс автоматдан ўт очди. Элчихона қўриқчилари жавобан очган ўтдан ҳужум қилган шахс яраланди ва қўлга олинди.

Элчихона қўриқчиларидан бири ва бир полция ходими ҳам яраланди.
XS
SM
MD
LG