Линклар

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида назорат кучайтирилади


30 октябр, якшанба куни бўлиб ўтадиган Қирғизистон президенти сайлови муносабати билан шу куни Қирғизистон давлат чегарасининг барча ўтиш масканларида назоратни амалга ошириш кучайтирилган тартибга ўтказилади.

Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшини матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат чегарасини қўриқлашнинг кучайтирилган тартиби сайлов муносабати билан 3 октябр куни жорий этилган эди.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг Ўшга яқин “Дўстлик” маскани 26 октябр куни очилгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси Қирғизистонда 2010 йил апрелида рўй берган ва президент Бакиевнинг ҳокимиятдан ағдарилиши билан тугаган тартибсизликлардан кейин ёпиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG