Линклар

logo-print

Ҳужумга алоқадорликда гумон қилинганлар қўлга олинди


АҚШнинг Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳридаги элчихонаси жума куни кечқурун амалга оширилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, Сербия жанубида радикал исломчи гуруҳнинг аъзолари эканлиги айтилаётган 15 киши қўлга олинди.

Полиция Нови-Пазар, Сеница ва Тутин шаҳарларида рейдлар ўтказди.

Жума куни кечқурун АҚШнинг Босния ва Герцеговина пойтахти Сараево шаҳридаги элчихонасига номаълум шахс автоматдан ўт очди. Элчихона қўриқчилари жавобан очган ўтдан ҳужум қилган шахс яраланди ва қўлга олинди. Элчихона қўриқчиларидан бири ва бир полиция ходими ҳам яраланди.

АҚШнинг Босния ва Герцеговинадаги элчиси Пэтрик Мун журналистлар олдида чиқиш қилар экан, ҳеч қандай таҳдид Америка дипломатларининг Сараеводаги фаолиятига тўсқинлик қила олмайди, деди.
XS
SM
MD
LG