Линклар

МХХ муҳожирларни ҳам назорат қилади


Бундан буён ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари нафақат Россия миграция хизмати, балки Ўзбекистон МХХси назоратида ҳам бўладилар.

Бундан буён ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари нафақат Россия миграция хизмати, балки Ўзбекистон МХХси назоратида ҳам бўладилар.

Ўзбекистоннинг куч ишлатар идоралари Россия ва Қозоғистондан мавсумий иш излаётганлар орасида назоратни кучайтирди.

Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш бўлими ходими Хамза Шокировнинг айтганларига таяниб, Centalasiaonline сайти хабар қилди.

Шокировга кўра, Россия ва Қозоғистонда ишлаётган марказийосиёлик меҳнат муҳожирларини Ўзбекистон исломий ҳаракатига тортишга уринилмоқда.

Миллий хавфсизлик ходимининг айтишича, Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари учун Россия ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари таъқибидан яшириниш мумкин бўлган мамлакатлардир.

Бироқ Шокировга кўра, МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари террорчиликнинг олдини олиш, жиноятчиларни, шу жумладан, Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоларини қўлга олиш учун барча ресурсларни ишга солмоқдалар.

Айни пайтда Россияда Ўзбекистон сўровига кўра 12 октябрда экстремизм ва террорчиликда гумон қилинаётган Фарруҳ Ботиров қўлга олинган эди. Интерпол томонидан қўлга олинган Фарруҳ Ботиров Тошкентда портлашлар уюштириш ва давлат тузимини ағдаришга уринган ноқонуний ташкилотларга алоқадорликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Ўзбекистон томони Қозоғистон ва Россиядан бошпана сўраб борган ўзбекистонлик қочқинлардан бир қанчасини Тошкентга қайтарилишига эришган эди. Жумладан, жорий йилнинг ёзида Қозоғистондан 29 қочқин Ўзбекистонга қайтарилган. Қочқинларга нисбатан суд жараёнлари ўтказилиб, улар узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган.

29 қочқин Оламотадаги ҳибсхонада сақланаётган кезда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан уларнинг экстрадицияси сўралиб, юборилган сўровномада бу қочқинларнинг айримлари 1999 йилдаги портлашлар, айримлари 2008 йилда Анвар қори Турсуновга суиқасд ва Ички ишлар вазирлиги мулозими Ҳасан Асадов ўлимига алоқадорлик, яна айримлари эса “Жиҳодчилар”, “Ваҳҳобийлар” каби диний оқимларга алоқадорликда айблангани ҳақида норасмий манбаалар хабар берган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG