Линклар

Эртага Қирғизистонда президент сайлови


Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилишича, 30 октябр, якшанба куни бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик якунига етди.

Комиссияга кўра, давлат раҳбари лавозимига 16 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Қирғизистоннинг янги Конституциясига биноан бу мамлакат президенти 6 йиллик биргина муддатга сайланади.

Якшанба куни сайланажак президент Қирғизистоннинг тўртинчи президенти бўлади.

Биринчи президент 2005 йилги, иккинчи президент 2010 йилги тартибсизликлар оқибатида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Ҳозирги президент – Роза Ўтунбаева Ўтиш даври президенти ҳисобланади. У 30 октябр кунги сайловга сайловчи сифатидагина қатнашади.
XS
SM
MD
LG