Линклар

Араб давлатлари лигаси Асаддан норози


Араб давлатлари лигаси Сурия президенти Башар Асадга аҳолига қарши куч ишлатишни зудлик билан тўхтатиш чақириғи битилган нома йўллади.

Бу ҳақда хабар қилган Араб давлатлари лигасига аъзо давлатлар вазирлари қўмитаси баёнотига кўра, қўмита Сурия раҳбарининг ҳаракатларидан кескин норози эканлигини ҳамда тинч аҳолини ҳимоялаш учун чоралар кўрилажагига умид қилаётганини билдирган.

Эртага Катар пойтахти Доха шаҳрида Араб давлатлари лигаси вакилларининг Сурия расмийлари билан сўзлашувлари бўлиб ўтади.

Кеча Суриянинг Хомс ва Хама шаҳарларида президент тарафдорлари норозилик акциялари иштирокчилари ва мухолифатчилар уйларида ўтказган рейдлар давомида камида киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG