Линклар

Қаддафийнинг ўғли айбсизлигини таъкидламоқда


Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг Халқаро жиноят суди томонидан қидирувга берилган ўғли Сайф ул-Ислом ҳеч қандай жиноят содир этмаганлигини таъкидламоқда.

Халқаро жиноят суди прокурори Луис Морено-Окампо суд вакиллари ҳозирда Ливияга қўшни давлатлардан бирида – эҳтимол Нигерда яшириниб турган Сайф ул-Ислом билан “норасмий алоқага чиққанлари” тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади.

Айтилишича, норасмий учрашув чоғида Сайф ул-Исломнинг судга ихтиёрий келиш эҳтимоллари муҳокама қилинган.

Айни пайтда, прокурор фикрича, Қаддафийнинг ўғли Халқаро жиноят суди юрисдикциясини тан олмайдиган мамлакатлардан бирига қочиши ҳам мумкин.
Сайф ул-Ислом отаси Муаммар Қаддафий Сирт шаҳрида қўлга олинганидан сўнг Ливиядан қочган эди.
XS
SM
MD
LG