Линклар

logo-print

"Эннаҳда" партияси тунисликларни тинчликка чақирди


Тунисда бўлиб ўтган парламент сайловида ғолибликни қўлга киритган мўътадил исломий “Эннахда” партияси етакчиси Рашид Ғаннуший Сиди-Бузид шаҳрида содир бўлган тартибсизликлар муносабати билан мамлакат фуқароларини тинчликка чақирди.

Пайшанба куни Сиди-Бузид шаҳрида 6 сайлов ҳавзасида сайлов натижалари бекор қилингани оқибатида норозилик намойиши бўлиб ўтди. Полиция намойишчиларга қарши ёш оқизувчи газ қўллади. Шаҳарда комендант соати жорий этилди.

Тунис тарихида илк демократик сайлов дея қайд қилинган, якшанба кунги овоз беришда сайловчиларнинг 70 фоизи иштирок этган.

Мазкур сайлов халқ исёни оқибатида Тунис Президенти Зайн ал-Обиддин Бин Али ҳокимиятдан ағдарилганидан тўққиз ой ўтиб ўтказилди.

Мўътадил исломий “Эннахда” партияси сайловчилар 40 фоизининг овозини қозонди.

Тунисни 23 йил бошқарган Бен Али халқ исёнларидан кейин Саудия Арабистонига қочиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG